Линклар

Ўзбекистон ИИВ пойтахт "ёпилиши" тўғрисидаги хабарларни инкор қилди


Ўзбекистон милиционерлари.

Ўзбекистон милиционерлари.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкентда 23-24 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан пойтахт “ёпилиши”, кириш ва чиқиш, транспорт ҳаракати чекланиши тўғрисидаги хабарларни “асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот” сифатида инкор қилди.

Вазирликнинг 14 июнь куни кечқурун тарқатган матбуот баёнотида айтилишича: ”Шаҳарга кириш ва чиқиш тартиби одатдагидай қолаверади, айни пайтда текширув тадбирлари кучайтирилади”.

Ички ишлар вазирлиги саммит пайтида Тошкентнинг бир нечта кўчасидагина транспорт ҳаракати вақтинча чекланишини билдирди. Бу чекловларнинг куни ва вақти матбуотда эълон қилиниши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG