Линклар

Тожикистоннинг Хатлон вилоят суди салафийликда айбланган 6 одамга нисбатан ҳукм ўқиди.

Сешанба куни тарқатилган хабарда айтилишича, судланган салафийлар уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этилган. Судланганларнинг яқинлари мазкур ҳукм устидан юқори инстанцияларга шикоят киритишларини билдирган.

Салафийлар фаолияти Тожикистонда 2008 йилда экстремистик оқим сифатида тақиқланган.

XS
SM
MD
LG