Линклар

logo-print

Франция полицияси россиялик 43 футбол ишқибозини ҳибсга олди


Франция полицияси Марселдаги зўравонликларга алоқадор россиялик футбол ишқибозлари кетаётган автобусни қуршовга олмоқда.

Франция полицияси Марселдаги зўравонликларга алоқадор россиялик футбол ишқибозлари кетаётган автобусни қуршовга олмоқда.

Франция полицияси 14 июнь куни Евро-2016 турнирида содир этилган зўравонликларда иштирок этганликда гумонланган россиялик 43 футбол ишқибозини ҳибс қилди. Маълумотларга қараганда, улар тергов ўтказилиши муносабати билан ҳибсда яна бир кун ушлаб турилади.

Рус футбол ишқибозлари Франция жанубидаги Лилл шаҳрида автобусда кетаётган пайтда қўлга олинган. Терговчилар қўлга олинган шахсларнинг айримлари Марселда ўтган ҳафтада Британия футбол ишқибозларига нисбатан зўравонлик қилгани тўғрисида аниқ ва ишончли далилларга эга эканини айтмоқда.

Марсель прокуратурасининг эълон қилишича, 11 июнда Россия-Британия футбол учрашувидан олдин ва кейин инглиз ишқибозлар билан тўқнашувларда махсус тайёргарликдан ўтган 150 нафардан зиёд россиялик безори қатнашган.

Марселдаги тўқнашувларда 30дан ортиқ одам жароҳат олган, улардан баъзиларининг аҳволи ўта оғир экани айтилади.

Сешанба куни УЕФА Россияни Евро-2016 чемпионатидан шартли равишда четлатишга қарор қилди ва 150 минг евро жаримага тортди.

Агар россиялик футбол ишқибозлари тартибсизликларни давом эттираверса, Россия футбол жамоаси Евро-2016 чемпионатидан бутунлай четлатилади.

XS
SM
MD
LG