Линклар

Россия расмийси АҚШдаги кибер ҳужумга рус хакерлари алоқадор эканини рад этди


Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 14 июнь куни рус хакерларпи АҚШ Демократик партияси миллий қўмитаси маълумотлар базасига қилинган ҳужумга алоқадор экани тўғрисидаги маълумотларни рад этди.

Аввалроқ "Вашингтон Пост" газетаси Демократик партия расмийларига таянган ҳолда россиялик ҳакерлар рус махсус хизматлари кўрсатмаси билан президентлика номзод Дональд Трамп мансуб партия миллий қўмитаси маълумотлар базасига ҳужум қилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Хабарда айтилишича, хакерлар экспертлар томонидан йиғилган Дональд Трампга оид маълумотларни ҳамда электрон ёзишмаларани қўлга киритган.

Газетанинг билдиришича, Демократик партия компьютерларига қилинган ҳужумда хакерларнинг икки гуруҳи иштирок этган. Қўмита ва киберҳужум оқибатларини бартараф этган ширкат вакилларининг билдиришича, ҳар икки гуруҳ Россия ҳукумати фойдасига сиёсий ва иқтисодий жосуслик қилиш билан шуғулланиб келган.

XS
SM
MD
LG