Линклар

Россия ва Украина маҳбуслар билан алмашди


Генадий Афанасьев ва Юрий Солошенко Киевга етиб келгани муносабати билан президент Петро Порошенко нутқ сўзламоқда.

Генадий Афанасьев ва Юрий Солошенко Киевга етиб келгани муносабати билан президент Петро Порошенко нутқ сўзламоқда.

Россияда қамоқда ушлаб турилган украина фуқаролари Генадий Афанасьев ва Юрий Солошенко сешанба куни Киевга қайтарилди.

Кремль мазкур икки шахсни Украинанинг Одесса шаҳридаги россияпараст сепатаристлар гуруҳига мансубликда айбланиб қамоққа олинган журналистлар Елена Глишинская ва Виталий Диденкога алмаштирди. Глишинская ва Диденко ҳам кеча Москвага топширилган.

25 ёшли Афанасьев Москва 2014 йилда Қримни аннекция қилганидан сўнг Россияга қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширмоқчи бўлганликда айбланиб қўлга олинган эди. У 7 йилга қамалган.

33 ёшли Солошенко эса украин заводларидан бирида бош электрончи бўлиб ишлаган. У Москвада 2014 йил августида ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари эҳтиёт қисмларини сотиб олишга уринганликда айбланиб 6 йилга қамалган эди.

Россияга топширилган Глишинская ва Диденко Киев томонидан Оддеса шаҳридаги “Бессарабия халқ радаси” айримачи гуруҳига аъзоликда айбланиб ҳибс қилинганди.

Москва қамоқхонасидан озод қилинган Афанасьев ва Солошенко Киевга етиб боргач, рус қамоғида қийноқларга ҳамда ноинсоний муносабатга дучор бўлганлари ҳақида гапириб берди.

XS
SM
MD
LG