Линклар

Ўзбекистон қўшни давлатлар билан чегараларидаги ўтказиш пунктларини вақтинча ёпиб қўйди. Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизмати Қирғизистон Чегара хизмати баёнотига таяниб хабар қилди.

“Ўзбекистон 15 июндан 25 июнгача Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистондан Ўзбекистонга фуқаролар, транспорт воситалари ҳамда юкларни ўтказишни вақтинча тўхтатади”, дейилган Қирғизистон Чегара хизмати баёнотида.

Қирғизистон расмийлари баёнотида қўшни давлат ўз чегарасини нега ёпгани тўғрисида изоҳ бермагани айтилган, бироқ Ўзбекистон ҳукуматининг мазкур қарори Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Тошкентда 23-24 июнда ўтадиган саммити муносабати билан қабул қилинган бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG