Линклар

Келиб чиқиши ўзбекистонлик россиялик миллиардер Алишер Усмонов бошқа бир қатор россияликлар қатори Россия президенти Владимир Путиннинг 11 июндаги фармони билан “За благодеяние” нишони билан мукофотланди.

Фармонда айтилишича, миллиардер “Хайрия ишлари ва жамоатчилик фаолиятига қўшган катта ҳиссаси ва учун” тақдирланган.

Aлишер Усмонов Россия футбол иттифоқигa ёрдaм сифaтидa 300 миллион рубл aжрaтгани, жорий йилнинг феврaль ойидa Фaбио Кaпеллонинг етти ойлик мaошини тўлaш учун 400 миллион рубл aжрaтгaн эди. Шунингдек, у 2015 йилнинг 17 июнь куни америкалик генетика олими Жеймс Уотсонга унинг Нобель медалини қайтаргани тўғрисида Озодлик хабар берган эди.

Алишер Усмонов ва у бошқараётган “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси 2015 йили Россиянинг “Йил ҳомийси” унвонига сазовор бўлган эди.

Петербургда бўлиб ўтган IV Халқаро маданий форумнинг махсус комиссияси Алишер Усмоновнинг Россия маданиятига қўшган ҳиссаси учун тақдирлаганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG