Линклар

Чирчиқ дарёси узра кўприк қурилиши маблағ йўқлиги туфайли тўхтаб қолди


Иллюстрация. Суратнинг Чирчиқ дарёси узра қуриладиган кўприкка алоқаси йўқ.

Иллюстрация. Суратнинг Чирчиқ дарёси узра қуриладиган кўприкка алоқаси йўқ.

Чорвоқ сув омбори йўналишидаги йўлнинг янги қисми ҳамда Чирчиқ дарёси узра кўприк қурилиши вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилди podrobno.uz нашри Республика йўл жамғармаси мулозимидан олинган маълумотга таяниб.

Айтилишича, гап 6 километр узунликдаги йўл устида бормоқда. Республика йўл жамғармаси мулозимига кўра, пойтахт Тошкентдаги кенг миқёсда йўл қуриш ишлари олиб борилмоқда ва бунинг учун қўшимча маблағлар сарфланмоқдаки, Чорвоқ сув омбори йўналишидаги йўл ва кўприк қурилиши тўхтатилгани шу ҳолат билан изоҳланади.

Мулозимнинг айтишича, ҳукумат қарори билан тўхтатилган ва келаси йили қурилиш ишлари тикланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG