Линклар

Россия бюджет камомадини қоплаш учун "Роснефть" акцияларини сотмоқчи


"Роснефть" раҳбари Игорь Сечин

"Роснефть" раҳбари Игорь Сечин

Россия ҳукуматига тегишли “Роснефть” ширкати директори компания акцияларининг бешдан бир қисми “стратегик инвесторларга” ёпиқ турда сотилишини айтди.

14 июнь куни Il Sole 24 Ore итальян газетасига берган интервьюсида “Роснефть” директори Игорь Сечин Россия иқтисодидаги муаммолар, нефтнинг арзонлаб кетиши ҳамда ғарб мамлакатлари Россияга қарши жорий қилган санкциялар туфайли ширкат глобал биржаларда муносиб баҳоланмаётганини таъкидлади.

Россия иқтисодиёт вазирлиги ҳисобларига кўра, ширкат акцияларининг 19,5 фоизини хусусийлаштириш 700 миллард рубль олиб келади. Тўпланган маблағ давлат бюджети камомадини қисқартириш учун сарфланади.

Сечин “Дунё нефть бозоридаги вазият ҳамда санкциялар туфайли ширкатнинг белгиланган нархи унинг фундаментал қийматига мос келмайди”, деди.

Ширкат директорининг айтишича, шу сабабли ширкат акцияларини сотишдан аввал уларнинг нархини оширишга уриниб кўриш керак.

“Бу ишни уддаласак бошқа нарсалар билан бир қаторда ширкат акцияларини сотиш орқали кўриш мумкин бўлган фойда кўламини оширган бўламиз”, дея қўшимча қилди директор.

XS
SM
MD
LG