Линклар

Ҳиллари Клинтон Демократик партиянинг сўнгги праймеризида ғолиб бўлди


Ҳиллари Клинтон

Ҳиллари Клинтон

АҚШда Демократик партиядан президентликка номзодлар ўртасида шу йилнинг 1 февралидан бошлаб ҳар бир штатда ўтказилган бирламчи сайловларнинг лидери сўнгги ҳудуд –Колумбия округида ҳам ғолибликни қўлга киритди.

Бу ерда демократларнинг 79 фоизи Ҳиллари Клинтонга, 21 фоизи сенатор Берни Сандерсга овоз берди.

Ҳиллари Клинтон билан Берни Сандерс ўртасида бўлиб ўтган ўзаро учрашувда ҳар иккала сиёсатчи 8 ноябрда бўлиб ўтадиган президент сайловида республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг ғалаба қозонмаслиги учун барча ҳаракатларни қилишга келишиб олдилар.

Клинтон расман Демократик партиянинг июлда бўлиб ўтадиган Бутунамерика қурултойи делегатлари кўпчилигининг овозларини қозонди, деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ овоз бериш пайтида қурултой делегатлари фикрларини ўзгартириб қолишлари ҳам мумкин.

Ўтган ҳафтада Ҳиллари Клинтоннинг номзодини президент Обама қўллаб-қувватлади.

XS
SM
MD
LG