Линклар

Эрон АҚШ устидан БМТ Халқаро судига мурожаат қилди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон АҚШда музлатилган активларини қайтариб олиш учун БМТ Халқаро судига расмий шикоятнома билан мурожаат қилди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний халққа телемурожаатида ҳукумат “марказий банкнинг икки миллиард долларлик мулки мусодара қилиниши ва ўғирланиши муносабати билан Америка устидан БМТ Халқаро судига расман шикоят қилган”ини очиқлади.

Суд бу иш бўйича тегишли ваколатга эгами-йўқми – ҳозирча маълум эмас. Апрель ойида АҚШ олий суди Эрон маблағлари 1983 йили Байрутда АҚШ денгиз пиёдалари казармалари бомбабўрон қилинган пайтда ўлган ва масъулияти Эронга юкланмиш бошқа ҳужумларда ҳалок бўлган америкаликларнинг оилалари ўртасида тақсимланиши лозимлиги ҳақида ҳукм чиқарганди. Теҳрон бу ҳужумларга алоқаси борлигини рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG