Линклар

Рус полициячисини тишлаб олган қирғизистонлик муҳожир шартли жазога тортилди


Россия суди қирғизистонлик 22 ёшли Алишер Алохўжаевни ҳокимият вакилига нисбатан куч ишлатганликда айбдор деб топиб, шартли равишда уч йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Ленинград вилоят прокуратураси маълумот тарқатди.

Айтилишича, 2016 йилнинг 29 февраль куни Сосновий Бор шаҳрида қирғизистонлик Алишер ҳужжат текшириш учун полиция ходимлари томонидан тўхтатилган. Хизмат автомобилига ўтқизилаётган пайтда у бир полициячини қўлини тишлаб олган, бошқасининг бармоғига шикаст етказган.

Прокуратура маълумотига кўра, қирғизистонлик муҳожир ўз айбини тан олиб, пушаймонлик билдирган ва полиция ходимларидан узр сўраган.

XS
SM
MD
LG