Линклар

Оқ уй Украинага ислоҳот учун 220 миллион доллар ёрдам пули беради


Украина бош вазири Володимир Гройсман.

Украина бош вазири Володимир Гройсман.

Оқ уй Киевнинг сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги уринишини дастаклаш учун бу йил Украинага 220 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам беради.

Уруш хароб қилган мамлакат учун ўта зарур бўлган бу ёрдам берилиши ҳақида АҚШ вице-президенти Жо Байден 15 июнь куни Украина бош вазири Володимир Гройсман билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилди.

Оқ уй бу ёрдам Украинага демократик институтлар ва қонун устиворлигини, барқарор иқтисодий ўсиш учун асосларни мустаҳкамлашда кўмаклашишини билдирган.

Ўз навбатида, Украина бош вазири расмийлар кун тартибида божхона ислоҳотини жадаллаштириш, адлия тизимини ислоҳ қилиш орқали коррупцияга қарши муттасил кураш ҳамда 2 июнь куни парламент томонидан қабул қилинган конституциявий тузатишларни турмушга татбиқ қилиш кабилар долзарб бўлиб турганини айтган.

Киев ҳукумати мустақил оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятини дастаклашни кучайтириш, фуқароларга давлат хизмати яхшироқ кўрсатилиши учун бутун Украина бўйлаб децентрализацияни амалга оширишда давом этиш ниятида. Гройсман ҳукумати энергетика соҳасида ҳам ислоҳотлар ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG