Линклар

Қўқонда олийгоҳга киритиб қўйиш ваъдаси билан минглаб доллар пора олган ўқитувчилар ушланди


Фарғоналик тартиб посбонлари Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчилари ва “Баркамол авлод” ёшлар ижодий маркази ходимларини пора олаётган пайтда қўлга олган.

Podrobno.uz сайти хабарига кўра, тезкор тадбир педагогика институти доценти О. Тўхтасинова қизини шу олийгоҳга ўқишга жойлаб қўйиш ваъдаси билан беш минг доллар таъма қилган қўқонлик фуқаронинг аризаси асосида ўтказилган.

Хабарда айтилишича, 4500 доллар олаётган пайтда ушланган Тўхтасинова бу пулни ўз шериги, Қўқондаги “Баркамол авлод” ёшлар ижодий маркази ўқитувчиси М. Ҳамдамовга бермоқчи бўлган.

Кейинчалик маълум бўлишича, Ҳамдамов абитуриентларни олийгоҳга ноқонуний йўллар билан киритиш бўйича жиноий схемани йўлга қўйган экан. У абитуриентлар ўрнига имтиҳон топшириб чиқадиган собиқ талабаларни тайёрлаган, ўзи эса бунинг учун ота-оналардан пул олган. У ҳам Тўхтасиновадан пул олаётган пайтда тутилган.

Мазкур иш юзасидан ҳозир тергов ишлари олиб борилаётгани айтилаяпти.

XS
SM
MD
LG