Линклар

Жаҳон банки 2020 йилгача Ўзбекистонга 4 миллиард долларгача қарз бермоқчи


Жаҳон банки бош қароргоҳи.

Жаҳон банки бош қароргоҳи.

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши 14 июнь куни 2016-2020 йиллар учун Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги концепциясини тасдиқлади. Бу ҳақда маълумот тарқатган Жаҳон банки матбуот хизматига кўра, мазкур концепцияга мувофиқ, Ўзбекистонга йўналтирилиш учун 4 миллиард долларгача маблағ сақлаб қўйилган.

Янги стратегия Ўзбекистоннинг 2030 йилгача ўртача даромадли мамлакатлар гуруҳи юқори сегментидаги мамлакат мақомига эришиш мақсадини дастаклаш учун ишлаб чиқилгани айтилмоқда.

“Стратегия уч устивор йўналиш – хусусий секторнинг ошиши, қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлиги ва пахтачилик соҳаси модернизация қилиниши бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда давлат хизматлари сифатини юқорилатишга йўналтирилган”, дейилади Жаҳон банки хабарида.

Ўзбекистон Жаҳон банкига 1995 йили аъзо бўлган. Ўтган 20 йил мобайнида банк Ўзбекистонга 2 миллиард доллардан кўпроқ қарз берган.

XS
SM
MD
LG