Линклар

logo-print

Қозоғистонлик тўрт оғир атлетикачи “допинг туфайли” мусобақалардан четлатилди


Қозоғистонлик олимпия чемпиони Илья Ильин.

Қозоғистонлик олимпия чемпиони Илья Ильин.

2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида медал олган қозоғистонлик тўрт оғир атлетикачининг допинг синовлари қайта таҳлилдан ўтказилганда, ижобий натижа берди.

Чоршанба куни Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) 94 килограммгача вазн тоифасида чиқиш қилган олтин медаль соҳиби Илья Ильин, шунингдек, Светлана Подобедова (75 кггача), Майя Манеза (63) ва Зульфия Чиншанло (53) допинг синовларида тақиқланган моддалар топилганини билдирди.

Уларнинг тўрталаси ҳам вақтинча мусобақалардан четлатилган ва чемпионлик унвонидан маҳрум этилишлари кутилаяпти. Агар шундай бўлса, тўрт йил аввалги Лондон Олимпиадасида медаллар сони бўйича мамлакатлар ичида 12-ўринни эгаллаган Қозоғистон 23-ўринга тушиб кетади.

XS
SM
MD
LG