Линклар

Воронеж суди исловатхона очган ўзбекистонлик аëл устидан ҳукм чиқарди


Воронеждаги Коминтеровский район суди 34 яшар Ўзбекистон фуқаросини фоҳишалик билан шуғулланишни ташкил этиш ва исловатхона сақлашда айбдор деб топди.

Суд ҳукмида қайд этилишича¸ ўзбекистонлик аëлнинг Воронежда ижарага олган квартирасини фоҳишахонага айлантиргани тергов давомида тасдиғини топган.

Шунингдек¸ маҳкамага кўра¸ айбланувчи Ўзбекистон ва Тожикистондан иш излаб келган ëш аëлларни яхши ҳақ тўланадиган ва турар-жой билан таъминлайдиган иш таклифи билан фоҳишаликка мажбурлаган.

2016 йилда ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари полиция назарига тушган бу аëл¸ ўшанда қўлга олинган.

Бугунги суд ҳукми билан унга манзил колониясида ўташ шарти билан 8 ойлик қамоқ жазоси тайинланди.

XS
SM
MD
LG