Линклар

АҚШ генерали Душанбеда Имомали Раҳмон билан учрашди


АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Леонард Вотел Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан.

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Леонард Вотел Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан.

15 июнь куни Душанбега келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Леонард Вотел билан учрашган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе ҳукумати минтақадаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Вашингтон билан ҳамкорликни жуда муҳим, деб ҳисоблашини айди.

Раҳмон матбуот хизматининг билдиришича, Вотел Тожикистоннинг террорчиликка қарши олиб бораётган курашини олқишлаб, Вашингтон ва Душанбе ўртасидаги ҳамкорликни ошириш Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги хавфсизлик вазиятини яхшилашини айтган.

Вотел Тожикистонга келишдан олдин 14 июнь куни Тошкентда президент Ислом Каримов ва Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан учрашди.

Вотел 30 март куни АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони этиб тайинланганидан бери Марказий Осиёга биринчи марта сафар қилмоқда.

XS
SM
MD
LG