Линклар

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг бу ҳақда 15 июнь куни Брюсселда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг мудофаа вазирлари билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин баёнот берди.

“Бугун биз Ироқда НАТО томонидан машқлар ўтказиш бўйича тавсиянома ишлаб чиқишга қарор қилдик”, деди Столтенберг.

НАТО раҳбари кейинги ойда Польшада бўлиб ўтадиган саммит давомида бу масала аъзо давлатлар билан муҳокама этилишини қўшимча қилди.

Ҳарбий блок “Исломий давлат”га қарши курашётган АҚШ етакчилигидаги коалицияга AWACS радар тизими ўрнатилган разведкачи учоқлар беришни режаламоқда.

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер НАТОнинг бу қарорини олқишлади, айни пайтда ҳарбий блок “Исломий давлат”ни йўқ қилишдаги иштирокини кучайтирса¸ мақсадга мувофиқ бўлишини билдирди.

“Исломий давлат” жангарилари кейинги пайтда Ироқда эгаллаган ҳудудларини бой бермоқда. Картер бундай вазиятда НАТО коалиция амалиëтлари муваффақиятини таъминлашда кўпроқ ëрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG