Линклар

Москва рус футбол ишқибозларининг ушланиши юзасидан француз элчисига норозилик билдирди


11 июнь куни Марселда юзага чиққан тўқнашув оқибатида бир одам нобуд бўлди.

11 июнь куни Марселда юзага чиққан тўқнашув оқибатида бир одам нобуд бўлди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франциянинг Москвадаги элчисини Евро-2016 чемпионати давомида россиялик футбол ишқибозлари қўлга олингани юзасидан суҳбатга чақирди.

Вазирлик баëнотида айтилишича, француз элчисига россиялик футбол мухлисларининг “дискриминация” қурбони бўлгани айтилган. Баëнотда “Россияга қарши гиж-гижлаш”ни давом эттириш ўзаро алоқаларга путур етказиши таъкидланган.

15 июнь куни Россия Думасига олдида чиқиш қилган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Францияда россиялик ўнлаб футбол ишқибозининг қўлга олинганини “мутлақ қабул қилиб бўлмас ҳодиса” дея таърифлади.

14 июнь куни Франция жанубида полиция россиялик ишқибозлар кетаëтган автобусни тўхтатди ва 43 одамни ушлади.

15 июнь куни мамлакат шимолидаги Лиль шаҳрида Марселдаги тартибсизликларда иштирок этишда гумонланган 6 нафар россиялик футбол ишқибози қўлга олинди.

Марсель прокуратураси тарқатган маълумотга кўра, 11 июнда рус ва инглиз футбол ишқибозлари ўртасидаги тўқнашувларда “махсус тайёргарликдан ўтган” 150 нафардан зиёд россиялик безори қатнашган.

XS
SM
MD
LG