Линклар

Москва НАТОни "аксилроссия васвасаси"ни кучайтиришда айблади


НАТО Бош котиби.

НАТО Бош котиби.

Россия НАТОни ҳарбий блокнинг кейинги ой Польшада ўтадиган саммити арафасида “руслардан қўрқитиш васваса”сини кучайтираëтганликда айблади.

Россия мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков “блокка аъзо айрим давлатларни атайин саросима келтириб чиқариш ва ҳарбий бюджетни ошириш мақсадида Россияни маккор душман қилиб кўрсатишга уринаëтганликда айблади.

Россия 2014 йилда Украина ҳудуди бўлган Қрим ярим оролини аннексия қилиши ортидан Москва билан НАТО ўртасида муносабатлар таранглашган.

Ҳарбий иттифоқ бош котиби Йенс Столтенберг 15 июнь куни Брюсселда ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари билан учрашувдан кейин Россияни ўз ҳарбийлари ҳамда техникасини Украинадан олиб чиқиш¸ айирмачиларни дастаклашни бас қилишга чақирди.

Кремль Ғарб ва ва Киев ҳукуматларининг Украина шарқига қурол-яроқ етказиб бераётгани ва қўшин юбораётгани ҳақидаги даъволарни давомли инкор этиб келади.

XS
SM
MD
LG