Линклар

logo-print

Шереметьево аэропортига бомба қўйилгани ҳақида ëлғон хабар берган ўзбекистонлик айбланди


Тула шаҳар маҳкамаси 32 яшар Ўзбекистон фуқароси Қувончбек Абдуназаровни террорчилик хуружи ҳақида ëлғон хабар қилганликда айбдор деб топди.

Тула вилоят прокуратурасининг билдиришича¸ Абдуназаров 2016 йилнинг 21 март куни маст ҳолда ўз мобиль телефонидан “112 хизмати”га телефон қилган ва Шереметьево аэропортига террорчилар бомба қўйгани ва ўз хотинига таҳдид қилаëтганини билдирган.

Бу хабар ортидан Россия Ички ишлар вазирлиги ва халқаро аэропорт мутахассислари портловчи моддани топиш мақсадида итлар ëрдамида зудлик билан қатор текширув ўтказган¸ аммо бундай модда топилмаган.

Аниқланишича¸ бундай ëлғон воситасида Абдуназаров хотинининг Ўзбекистондан Москвага учиб келишини тўхтатмоқчи бўлган.

Ўзбек муҳожирининг муқаддам судланмагани ва қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олган Тула суди¸ уни 300 соатлик мажбурий меҳнатга ҳукм қилган.

XS
SM
MD
LG