Линклар

Ўзбекистон айрим фуқароларга чегарадан ўтишга рухсат беради


Тиконли сим билан ўралаётган Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси.

Тиконли сим билан ўралаётган Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси.

Қозоғистон чегара хизмати Ўзбекистон билан чегаралар ёпилиши муносабати билан пайшанба куни баёнот тарқатди. Баёнотда айтилишича, чегаранинг ёпилиши айрим тоифадаги фуқароларнинг икки давлат ўртасида эркин ҳаракатланишига таъсир кўрсатмайди.

Қозоғистон расмийларининг билдиришича, икки давлат ўртасидаги автомобил ўтказиш чегара пунктларидан дипломатик ва халқаро ваколатхоналар ходимлари, учинчи давлатлар фуқаролари, ватанига қайтиб кетаётган Ўзбекистон ёки Қозоғистон фуқаролари, расмий делегациялар таркибида бўлган фуқаролар, телеграмма, таклифнома ёки авиабилетга эга бўлган фуқаролар, автомобилдасхалқаро юк ташувчи ҳайдовчилар ўта олади.

Ўзбекистон 15 июндан 25 июнгача Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон билан чегаралар ёпилишини билдирган эди. Мазкур чора Тошкентда 23-24 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётгани маълум қилинган.

XS
SM
MD
LG