Линклар

Бишкекда фаоллар Озодлик радиоси қирғиз хизмати ҳимоясига намойиш ўтказди


Азаттик радиоси қўллаб-қувватланган митинг пайтида олинган сурат.

Азаттик радиоси қўллаб-қувватланган митинг пайтида олинган сурат.

Пайшанба куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўнлаб фаоллар “Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги Қонун”га ўзгартишлар киритилишига қарши намойиш ўтказди.

Фаоллар парламент биноси олдида “Азаттик радиосидан қўлингни торт” каби шиорларни кўтариб туришди. Азаттик радиоси Озод Европа-Озодлик радиосининг қирғиз хизмати ҳисобланади.

Экспертларга кўра, 10 июндан бери парламентда муҳокама қилинаётган қонун лоийҳаси қабул қилинса, мамлакатда Азаттик радиоси фаолияти тўхтатилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси муҳокамасида сўзга чиққан парламент депутатларининг кўпчилиги Азаттик радиоси Қирғизистонда демократиянинг ривожланишига катта ҳисса қўшгани, радио ўз вақтида холис ва ишончли ахборот олишнинг ягона воситаси бўлиб келганини эътироф этишди.

16 июн кунги парламент йиғинида қонун лойиҳаси мукаммал эмаслиги муносабати билан муҳокамадан олиб ташланди. Парламент қонун муаллифларига лойиҳани мукаммалаштириш учун бир ҳафта муддат берди.

XS
SM
MD
LG