Линклар

logo-print

Юнкер: Москва Минск битимига тўла амал қилган тақдирдагина санкциялар олиб ташланади


Жан-Клод Юнкер ва Владимир Путин.

Жан-Клод Юнкер ва Владимир Путин.

Россияга қилган сафари пайтида Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер жорий этилган санкцияларга қарамай Европа давлатлари Москва билан ҳамкорлик қилиши лозимлигини айтди.

16 июнь куни Санкт-Петербургда ўтган халқаро иқтисодий формуда иштирок этган Юнкер Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашган. Юнкер икки йил аввал Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкциялар жорий этганидан буён Европанинг бу мамлакатга ташриф қилган энг юқори лавозимли биринчи расмийси бўлди.

Юнкер ҳалқаро иқтисодий форумда Ғарбнинг Россия билан муносабатлари яхшиланишига умид борлигини билдирди. Айни пайтда Юнкер Кремль Украинадаги сиёсатини ўзгартириб, Минск шартномаси талабларига тўла амал қилсагина Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилишини таъкидлади.

Путин билан учрашуви чоғида Юнкер “Европадаги айрим шахслар бу учрашувга қарши бўлгани”ни, лекин мазкур учрашув “фикр алмашиш учун” имконият эканини айтди.

Россиянинг Европа кенгашидаги элчиси Владимир Чижов учрашувдан сўнг Путин ва Юнкер энергетика масалаларини муҳокама қилганини, санкциялар масаласи тилга олинмаганини билдирди.

XS
SM
MD
LG