Линклар

МРБ: ИД Ғарб давлатларида жанггарилари сонини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда


АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан “Исломий давлат” гуруҳи Ғарб давлатларида жангчилари сонини кўпайтиришга ва ҳужумларни давом этдиришга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

Бреннан 16 июнь куни Сенатнинг разведка бўйича қўмитасида сўзлаган нутқида “Ислмоий давлат”нинг дунё давлатларидаги жангчилари сони Ал Қоида жанггарилари сонидан ҳам кўп эканини айтди.

Бреннан “Исломий давлат” жанггариларини Ғарб мамлакатларига қочқинлар қаторида жўнатаётган бўлиши эҳтимоли борлигини ҳам таъкидлади.

Унга кўра, “Исломий давлат” Сурия ва Ироқда сезиларли талафот кўрган, шунга қарамай мазкур гуруҳ дунёнинг исталган давлатида террорчилик ҳаракатлари содир этишга қодир бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG