Линклар

Россия футбол ишқибозлари раиси Евро-2016 чемпионатидан ҳайдалди


Футбол ишқибозларининг Бутунроссия иттифоқи раиси Александр Шпригин.

Футбол ишқибозларининг Бутунроссия иттифоқи раиси Александр Шпригин.

Футбол ишқибозларининг Бутунроссия иттифоқи раиси Александр Шпригин “Евро-2016 турнири доирасида содир этилган зўравонликлар ортидан” Франциядан чиқарилади.

Франция расмийларига кўра, Шпригин мамлакатдан чиқариб юборилиши шарт бўлган 20 нафар рус футбол ишқибозлари рўйхатига киритилган. Шпригин Владимир Жириновский раҳбарлигидаги ультрамиллатчи ЛДПР партияси аъзоси ҳисобланади.

11 июль куни Марселда Британия-Россия ўйинидан сўнг рус ишқибозлари инглиз фанатларига ҳужум қилгани оқибатида Британия фуқароси оғир аҳволда касалхонага олиб келинган ва бир неча кундан сўнг вафот этган.

43 нафар россиялик футбол ишқибози 14 июнь куни қўлга олинган эди. Ҳибс қилинганлардануч нафари 16 июнь куни Марсел суди ҳукми билан 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Россия футбол ишқибозларининг Францияда қўлга олинишига Кремль норозилик билдирди. 16 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция элчисига норозилик нотаси топширди.

Франция Ички ишлар вазирлиги Евро -2016 чемпионатининг биринчи ҳафтасида жами 320дан ортиқ одам қўлга олинганини билдирди. Улардан 196 нафари ҳибсда сақланмоқда, 8 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди, 24 футбол ишқибози Франциядан чиқариб юборилди.

XS
SM
MD
LG