Линклар

logo-print

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ШҲТ саммити арафасида аҳолини қўлдаги қуролларни масъулиятли тарзда сақлаш учун милицияга топширишга чақирди.

Uzmetronom нашрининг маълум қилишича, ов милтиқлари ва бошқа қуроллар яшаш жойидаги Ички ишлар бўлимларига топширилиши керак.

Нашр аҳоли Ички ишлар бошқармасининг илтимосини бажараётгани ва қуролларни милицияга вақтинча топширгани ҳақида хабар берди.

Бундан аввал Ўзбекистонда аҳоли қўлидаги ов милтиқлари йилда бир марта -Мустақиллик куни арафасида масъулиятли сақлаш учун олиб қўйилар эди.

Тошкентда 23-24 июнь кунлари ШҲТ саммити бўлиб ўтади. Мазкур тадбир арафасида пойтахтда хавфсизлик чоралари мисли кўрилмаган даражада кучайтирилмоқда.

XS
SM
MD
LG