Линклар

ШҲТ саммити пайти аэропортга парвоздан 4 соат олдин келиши керак


Тошкентдаги янги аэровокзал.

Тошкентдаги янги аэровокзал.

Тошкентда 23 ва 24 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан авиачипталарга эга бўлган йўловчиларга пойтахт аэропортига тўрт соат олдин келиш шартлиги эълон қилинди.

Бу ҳақда йўловчиларни авиачипта сотувчи кассалар ва сайёҳлик агентликлари огоҳлантирмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, саммит муносабати билан 23-24 июнь кунлари халқаро ва маҳаллий йўналишлардаги парвозлар вақти ўзгартирилиши ҳам мумкин. Шунинг учун йўловчиларга аввалдан аэропортга телефон қилиб, йўналишдаги парвоз вақти ўзгарган ёки ўзгармаганини билиб олиш тавсия қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG