Линклар

logo-print

Ўзбекистонда сўнгги 20 йил ичида гиёҳванд моддалар етиштирилган майдонлар сони деярли йўқ қилинди.

Бу ҳақда 17 июнь куни Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси қошидаги гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот –таҳлилий марказига таянган ҳолда маҳаллий матбуот хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 1995 йилда Ўзбекистон ҳудудида 400 гектар ерда гиёҳванд моддалар етиштирилиши аниқланган. Ўтган йили ўтказилган наркотикларга қарши махсус амалиёт пайтида эса бу кўрсаткич 0,5 гектардан ошмаслиги аниқ бўлган.

Хабарда, шунингдек, 2015 йилда ноқонуний савдодан 2,5 тоннадан кўпроқ наркотик моддалар мусоадар қилингани айтилади. Ўтган йили Ўзбекистонда наркотик билан боғлиқ 6 648 жиноят рўйхатга олинган.

XS
SM
MD
LG