Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Флориданинг Орландо шаҳрига етиб борди. Обама 12 июнь кунги ҳужум қурбонларининг яқинлари билан учрашиши режаланган.

Автомат ва тўппонча билан қуролланган Умар Матиннинг Орландодаги Pulse тунги гей-клубига қилган ҳужуми натижасида 49 одам ўлган, 53 одам яраланган.

Отишма бошланишидан уч соатча ўтиб полиция Умар Матинни отиб ташлади.

АҚШ расмийлари ҳодисани "террорчилик амали", дея таснифлашган.

“Исломий давлат” террор гуруҳи ушбу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG