Линклар

logo-print

Жиноий тўда ўғирланган тадбиркорнинг озодлиги учун 1 миллион доллар талаб қилди


Қашқадарёлик тадбиркорни ўғирлаб кетган жиноий тўда ундан 1 миллион доллар талаб қилди. Хонанда Равшан Собиров “Туркистон” саҳнасини тешиб тушиб кетди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

Қашқадарёлик тадбиркорни ўғирлаб, 1 миллион доллар талаб қилган тўда ушланди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи тадбиркор жиноий тўда томонидан ўғирлаб кетилди (“Постда”, 11 июнь). Жиноий гуруҳ

тадбиркордан бир миллион доллар пул беришни талаб қилган ва уни қўрқитиш учун калтаклаган, электрошок мосламаси билан азоблаган. Гаровга олинган тадбиркор танишлари орқали жиноий гуруҳнинг Тошкентдаги аъзоларига 487 миллион сўм ва 140 минг доллар етказиб берган. Шундан кейингина у гаровдан қўйиб юборилган. Қайд этилишича, жиноят “иссиқ из”да фош этилиб, жиноятчилар ушланган. Мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятидаги нуфузли хусусий фирмалардан бирининг раҳбари уюштиргани аниқланган. Жиноий ишга дахлдор шахсларнинг исми ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазири: Шифокор учтадан ортиқ дори ёзиб бериши мумкин эмас

Шифокор томонидан беморга узундан-узун рецепт ёзиб бериш ҳолати

учрайди. Қонунчиликка кўра эса, шифокор беморга оғир касалликлардан ташқари ҳолатларда 3 тадан ортиқ дори ёзиб бериши қатъиян ман этилади (“Оила даврасида”, 16 июнь). Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов Тошкентда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Қайд этилишича, бу борада давлат стандарти тасдиқланган бўлиб, унга амал қилмаётган шифокорларга чоралар кўрилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири дори-дармоннинг нархига ҳам тўхталган. Айтилишича, хориждан келтирилган дорилар 20 фоиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганилари эса 45 фоизгача устама билан сотилиши мумкин.

Хонанда Сардор Раҳимхон “ўлди”га чиқарилди, Равшан Собиров “Туркистон” саҳнасини тешиб тушиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этгани ҳақида хабар тарқатилди (“Даракчи”, 16 июнь). Газетага кўра, ушбу миш-мишни

олғирлар ўқувчиларини кўпайтириш мақсадида тарқатган. Хонанданинг ўзи “Рўзаи Рамазон ойларида бировнинг кўнглини ранжитиш гуноҳи оғир. Бировга ўлим тилагандан кўра ўзига умр тиласа бўларди” дея ўзининг соғу саломатлигини билдирган.

“Туркистон” санъат саройининг ёзги саҳнасида бўлиб ўтган “Афсонавий 90” номли концерт дастурида хонанда Равшан Собиров “Хайр, мактабим” қўшиғини куйлаш пайти саҳнани ёриб кириб кетди. Яъни хонанда ижро пайти ҳаддан зиёд қаттиқ сакраб юборган ва саҳна поли тешилиб, тушиб кетган. Ноқулай вазиятдан қарамай хонанда қўшиғини давом эттиргани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG