Линклар

Марсель суди тартибсизликларда қатнашган уч нафар россиялик футбол ишқибозини бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилди.

Француз матбуотига кўра, рус фанатлари сешанба куни қўлга олинган бўлган.

14 июнь куни Марселдан Лилль шаҳрига кетаётган автобусда россиялик фанатлар қўлга олинганди. Улардан 20 нафари озод қилинди, 20 нафари эса Франциядан депортация қилинаяпти.

Футбол ишқибозларининг Бутунроссия иттифоқи раиси Александр Шпригин ҳам “Евро-2016 турнири доирасида содир этилган зўравонликлар ортидан” Франциядан чиқарилади.

11 июнь куни Марселда Британия-Россия ўйинидан сўнг рус ишқибозлари инглиз фанатларига ҳужум қилгани оқибатида Британия фуқароси оғир аҳволда касалхонага олиб келинган ва бир неча кундан сўнг вафот этган.

43 нафар россиялик футбол ишқибози 14 июнь куни қўлга олинган эди. Ҳибс қилинганлардан уч нафари 16 июнь куни Марсел суди ҳукми билан 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Россия футбол ишқибозларининг Францияда қўлга олинишига Кремль норозилик билдирди. 16 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция элчисига норозилик нотаси топширди.

Франция Ички ишлар вазирлиги Евро -2016 чемпионатининг биринчи ҳафтасида жами 320дан ортиқ одам қўлга олинганини билдирди. Улардан 196 нафари ҳибсда сақланмоқда, 8 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди, 24 футбол ишқибози Франциядан чиқариб юборилди.

XS
SM
MD
LG