Линклар

Жума куни Европа Иттифоқи Россия томонидан аннексия қилинган Қримга нисбатан санкцияни 2017 йил 23 июнига қадар узайтирди.

Бу ҳақда ЕИ Кенгаши расмий сайтида хабар қилинди.

Санкция доирасида Қримдан ҳар қандай товарнинг ЕИга импорт қилиниши тақиқланади. Қрим ҳудудида Европанинг инвестициявий лойиҳалари чекланади ва туризм бўйича ҳамкорлик қилинмайди. Шунингдек, Европа кемаларига фавқулодда ҳолатлардан ташқари Қрим портларига бориш тақиқланган.

Кейинги ҳафта ЕИ Украина шарқидаги вазият бўйича Россияга санкцияларни жорий йил охирига қадар узайтириши кутилаяпти.

Россияга нисбатан нефть, мудофаа ва молия соҳаси бўйича ушбу санкциялар дастлаб 2014 йил 31 июлигача белгиланган эди. Кейинчалик санкциялар узайтирилган.

Қрим аннексияси бўйича Россияга нисбатан ЕИдан ташқари АҚШ, Канада ва бошқа бир қанча давлатлар ҳам санкция қўллаган.

XS
SM
MD
LG