Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:01

Ироқ армияси Фаллужани озод қилди


Ироқ армияси Фаллужадаги ҳукумат биносини “Исломий давлат” жанггариларидан озод қилди.

Ироқ Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, ҳарбийлар ҳукумат биноси тепасига Ироқ байроғини илишган.

Ироқ қўшинлари шаҳарга кириш пайти уларга кам сонли жанггарилар қаршилик қилишга урингани айтилди.

Фаллужа 2014 йил январидан буён “Исломий давлат” гуруҳи назоратида эди.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция 22 май куни Фаллужани озод қилиш амалиётларини бошлади.

Ироқдаги ички қочқинларга кўмак кўрсатаётган Норвегиянинг қочқинлар бўйича кенгаши маълумотига кўра, ИШИД жанггарилари Фаллужада фаоллашганидан буён шаҳарни 27580 киши тарк этган.

БМТ маълумотига кўра, Фаллужада 90 минг атрофида одам ичимлик сув ва озиқ-овқат муаммосидан азият чекаяпти.

XS
SM
MD
LG