Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:43

Путин АҚШ дунёдаги ягона қудратли давлат эканини тан олди


Россия президенти Владимир Путин АҚШни дунёдаги ягона қудратли давлат сифатида таърифлади.

Санкт Петербург шаҳрида ўтаётган Халқаро иқтисодий форумда Путин “дунёга АҚШ каби қудратли давлат керакдир ва Россия буни тан олади”, деди.

Ўз навбатида Кремль раҳбари АҚШ Россия ички ишига доим аралашавериши, Москванинг Европа Иттифоқи билан қандай муносабат ўрнатишига ўз таъсирини ўтказишини айтиб ўтди.

Бунга мисол сифатида Путин Қрим аннексиясидан сўнг Россияга қарши жорий қилинган санкцияларни тилга олди.

Москва раҳбари, шунингдек, Россия ЕИ билан муносабатларни яхшилаш тарафдори эканини ҳам таъкидлади.

Мунозарага Си-Эн-Эн таҳлилчиси Фарид Закариё модераторлик қилди.

XS
SM
MD
LG