Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:55

Евро-2016: Франция ҳукумати Россия-Уэлс учрашуви пайти тўқнашув рўй беришидан хавфсирамоқда  


Франция ҳукумати Евро-2016 ўйинлари доирасида Россия-Уэлс учрашуви пайти футбол фанатлари иштирокида тўқнашувлар ва тартибсизликлар рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Учрашув хавф-хатар шкаласи 3 баллдан 4 баллга кўтарилди. Футбол ўйини хавфсизлигини таъминловчи полиция ва жандармлар сони икки мингга оширилди.

Бундан ташқари, ҳукумат мусобоқа пайти спиртли ичимликлар сотиш тақиқиқини ҳам кучайтиради.

Кафе ва барлар яримтундан ёпишлари керак бўлади.

Россия ва Уэлс ўртасидаги учрашув 20 июн куни Франциянинг Тулуза шаҳрида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG