Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:49

Россияда Москва антидопинг лабораторияси собиқ раҳбарига қарши жиноят иши очилди


Россия тергов қўмитаси Москва антидопинг лабораторияси собиқ раҳбари Григорий Радченковни хизмат вазифасини суистеъмол қилишда айблаб, унга қарши жиноят иши очди.

Бу ҳақда қўмита расмий вакили Владимир Маркин 18 июн куни журналистларга маълум қилди.

Жаноб Маркин ўз чиқишида Радченковнинг давлат манфаатларига катта зиён келтиргани, мамлакат обрўсига футур етказганини таъкидлади.

Григорий Родченков ҳозирда АҚШда яшамоқда.

У Россиянинг Сочи шаҳрида 2014 йилда бўлиб ўтган Қишки Олимпиада ўйинларида рус спортчилари допинг истеъмол қилган холда мусобоқаларида қатнашганини журналистларга ошкор қилган эди.

Жума куни Халқаро егнил атлетикачилар федерацияси россиялик спортчиларни халқаро мусобоқалардан четлатиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирди.

Бу эса россиялик енгил атлетикачиларнинг Рио-де Жанейро шаҳрида август ойида бўладиган Ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашмаслигини англатади.

XS
SM
MD
LG