Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:19

Тожикистонда уч маҳбус қамоқдан қочди, бири отиб ўлдирилди


Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин Хўжанд шаҳри қамоқхонасидан уч нафар маҳбус қочган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигига кўра, маҳкумлардан бири қамоқхонанинг тиканли сим деворини ошиб ўтаётганида отиб ўлдирилган, яна бири оғир ярадор холда қўлга олинган.

Кўздан ғойиб бўлган учинчи маҳбус эса қидирилмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги уни ушлашда аҳолидан ёрдам сўрамоқда, маҳбус ҳақида маълумот берганларга мукофот пули ваъда қилмоқда.

Эктремизм, қароқчилик каби жиноятларда айбланиб, 14-20 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган махбуслар қамоқдан қочиш пайти бир қўриқчини ўлдирганликлари айтиляпти.

Хабарларга кўра, маҳкумлар қўриқчиларнинг қуролларини ҳам олиб қочишган.

Тожикистондаги "Азия Плюс" ахборот агентлиги маҳбуслар Сурия ва Ироқдаги "Исломий давлат" жанггари гуруҳи сафларига қўшилиш мақсадида қочгани ҳақида хабар қилди.

XS
SM
MD
LG