Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:38

Мисрнинг собиқ президенти Мурсий умрбод қамоққа ҳукм этилди


Миср пойтахти Қоҳира маҳкамаси мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийни Қатар фойдасига жосуслик қилганликда айблаб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ушбу иш бўйича айбланаётган яна олти шахсга ўлим жазоси тайинланди.

Айбланувчилар орасида "Аль-Жазира" телеканалининг икки журналисти ҳам бор.

Уларга ўлим ҳукми сиртдан ўқилди.

“Мусулмон биродарлиги” исломий ташкилоти билан яқин алоқаси бўлган Муҳаммад Мурсий Мисрга бир йил раҳбарлик қилди.

2013 йилда у ҳокимиятдан ағдарилди.

Бундан аввал Мурсий Мисрдаги тартибсизликларга алоқадорликда айбланиб ўлимга ҳукм этилганди.

XS
SM
MD
LG