Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:30

Эрон ва Boeing 100 дона учоқ сотиб олиш бўйича келишувга эришди


Эронда мавжуд 250та учоқдан 230таси яроқсиз ҳолга келган
Эронда мавжуд 250та учоқдан 230таси яроқсиз ҳолга келган

Эрон ва Boeing учоқсозлик ширкати Эронга 100 дона учоқ сотиш бўйича шартнома имзолади.

Эронда мавжуд 250 дона учоқдан 230 донаси алмаштирилиши керак, деди Эрон фуқаровий авиация агентлигининг бошлиғи Али Обидзода.

Шартнома кучга кириши учун Boeing ширкати АҚШ ҳукуматининг розилигини олиш керак бўлади.

15 июнда Boeing учоқлар сотиб олиш истагида бўлган Эрон ҳаво йўллари ширкати билан мулоқот олиб бораётганини тасдиқлаганди.

Январь ойи ўрталарида Ғарб расмий Теҳрон билан Эрон ядровий дастури бўйича келишув имзолаган ва Ғарб давлатлари Эронга нисбатан жазо чораларини бекор қилганди.

Ортидан Эрон 200 дона учоқ сотиб олиш ниятини билдирди.

Теҳрон ўзининг эскириб қолган учоқларини алмаштириш нияти борлигини анчадан буён айтиб келади, бироқ Ғарб санкциялари боис янги учоқлар сотиб олиш имконига эга эмасди.

XS
SM
MD
LG