Линклар

Қочқинлар бўйича БМТ бош комиссари: Афғон муҳожирлари "унутилган"


Филиппо Гранди афғон қочқинлари халқаро ҳамжамият эътиборидан четда қолганини айтади.

Филиппо Гранди афғон қочқинлари халқаро ҳамжамият эътиборидан четда қолганини айтади.

Қочқинлар бўйича БМТ раҳбарининг айтишича, афғон муҳожирлари, ўтган йили Европага йирик сонда кела бошлагунга қадар, халқаро ҳамжамият томонидан “аллақачон” унутилган эди.

18 июнь куни Эронга сафар қилган Филиппо Гранди Қочқинлар бўйича БМТ Бош комиссари сифатида унинг илк сафари афғон қочқинларига қаратилганини айтди.

"Афғон қочқинлари афсуски халқаро ҳамжамият томонидан унутилган эди," деди Гранди Эрон Ички ишлар муовини Ҳусейн Зулфиқорий билан Теҳронда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.

"Афғон қочқинлари Европага бошқа кўплаб қочқинлар билан бирга кела бошлаганидан кейингина халқаро ҳамжамият уларни эслаб қолди."

БМТга кўра, Эронда қочқин сифатида қайддан ўтган 950 минг Афғонистон фуқаролари бор. Бироқ, Эрон Ички ишлар вазири ҳисоб-китобига кўра, Эронда яшаётган афғонларнинг умумий рақами 3 миллионга яқиндир.

Гранди халқаро ҳамжамиятни Теҳроннинг қочқинларни ҳимоя қилиш дастурларига ёрдам беришга чақирди.

Зулфиқорийнинг журналистларга билдиришича, ноқонуний миграция оқимининг бошқа мамлакатлар, айниқса Европага ўтишини бартараф этиш Эронга қийматга тушмоқда.

XS
SM
MD
LG