Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:30

Хитой раҳбари сешанбадан Ўзбекистонга ташрифини бошлайди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Хитой раҳбари Си Цзинпин 21 июнда давлат ташрифи билан Ўзбекистонга сафар қилади.

"Юқори даражадаги учрашувлар ва мулоқотлар пайтида Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг актуал масалалари муҳокама қилинади", — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Давлат ташрифи чоғида Си Цзинпин Ўзбекистон парламентининг иккала палатасида ҳам чиқиш қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигига кўра, икки мамлакат раҳбарлари ўртасида турли соҳаларда шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Си Цзинпин давлат ташрифи ортидан 23-24 июнь кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида иштирок этади.

XS
SM
MD
LG