Линклар

Россия: АҚШ билан Суриядаги амалиётларни мувофиқлаштиришга келишиб олдик


19 июнда Россия Қўшма Штатлар билан Суриядаги ҳарбий амалиётларни мувофиқлаштиришга келишиб олганини айтди.

Бир кун муқаддам Пентагон Россия ҳарбийларини Сурия жанубида АҚШ дастаклаган мухолифат кучларини нишонга олишда айблаган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, икки мамлакат ҳарбий раҳбарияти видео конференция ўтказиб, қуруқликдаги амалиётларни мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боришга келишиб олганлар.

Вашингтон ушбу хабарни ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги сўзчиси Игорь Конашенков 16 июнь куни ҳадафга олинган ҳудуд АҚШ томонидан тан олинган мухолифат кучлари назоратидаги ҳудуддан 30 километр узоқликда бўлганини айтди.

Унинг таъкидлашича, Россия ҳаво кучлари АШҚ етакчилигидаги иттифоққа ҳадафга олинажак жойлар ҳақида олдиндан огоҳлантириш берган.

XS
SM
MD
LG