Линклар

Россия терма жамоаси Бразилиядаги олимпия ўйинларидан четлатилиши мумкин


Халқаро олимпия қўмитаси 21 июнда Лозаннада бўлиб ўтажак мажлисида Россия терма жамоасини Рио-де-Жанейродаги Олимпиа ўйинларидан бутунлай четлатиши мумкин.

Бу ҳақда исми ошкор этилмаган мажлис иштирокчиларига таяниб Германиянинг Spiegel газетаси маълум қилди.

Унга кўра, спорчиларни четлатиш масаласини муҳокама қилишдан олдин Халқаро олимпия қўмитасининг бошлиғи Томас Бах вазиятни Россия президенти Владимир Путин билан мубоҳиса этмоқчи.

Аммо Кремль бундай суҳбатдан хабардор эмаслигини билдирди.

"Бундай масаланинг муҳокама бўлиши ҳақида бизга маълум эмас ", –деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Пайшанба куни Енгил атлетикачилар федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) допинг истеъмол қилгани учун россиялик енгил атлетикачиларга тайинланган санкцияларни узайтиришга қарор қилди ва уларни Олимпиададан четлатишни талаб қилди.

Россия Спорт вазири Виталий Мутко эса бу ассоциацияни тарқатиб юбориш керак, деб айтди.

2015 йил ноябрида Халқаро аксилдопинг агентлиги (WADA) Москвадаги аксилдопинг лабараторияда юз берган фирибгарликлар ҳақида ҳисобот чоп этганди.

WADA баёнотига кўра, Россия спортида тақиқланган препаратларни истеъмол қилиш "давлат қўллаб-қувватлаган маданият"га айланган.

XS
SM
MD
LG