Линклар

Тошкентда дарахт қулаши оқибатида бир кекса аёл ўлди


Дарахт енгил автомобиль устига қулаган

Дарахт енгил автомобиль устига қулаган

18 июнь кечга яқин Тошкент шаҳри Яккасарой туманида бир дарахтнинг қулаши оқибатида бир кекса аёл ўлди ва яна бир кекса аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

Гувоҳларга кўра, ҳодиса Усмон Носир ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги автобус бекати ёнида юз берди.

Тирик қолган аёл 16-шаҳар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Тез ёрдам машинаси ҳодисадан 20 дақиқа ўтиб етиб келган.

18 июнь куни кечга томон айни ҳудудда яна бир дарахт, номаълум сабабларга кўра, қулаган.

Ҳодисада ҳеч ким зиён кўрмагани айтилади.

XS
SM
MD
LG