Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:02

Хўжанд қамоқхонасидан қочган маҳкум отиб ўлдирилди


Тожикистон расмийларига кўра, шимолий Хўжанд шаҳридаги қамоқхонадан қочишга муваффақ бўлган маҳкум 19 июнда Хўжанд шаҳри яқинида отиб ташланган.

28 ёшли Рамзуллохон Додохонов шанбага ўтар кечаси қаттиқ тартибдаги қамоқхонадан қочган эди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги 19 июнда тарқатган хабарга кўра, Додохонов якшанба куни "зарарсизлантирилган."

У қамоқхонадаги икки шериги билан 17 июнда қамоқхонадан қочишга уринганди.

Қочиш пайтида улар қамоқхона нозирини пичоқлаганлар.

Зиндонбонлар билан тўқнашувда маҳкумлардан бири ўлдирилган.

Иккинчиси эса қочаётган пайтда яраланган ва қўлга олинган.

Аммо Рамзуллохон Дадохонов, "жисмоний зарар олишига қарамай", қамоқхонанинг бетонли ва симтўрли деворидан пастга сакраб, қочишга муваффақ бўлганди.

Маҳкумлар қамоқдан қочиши ортидан Суғд виляти, Душанбе шаҳри ва ҳатто Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилганди.

XS
SM
MD
LG