Линклар

logo-print

Россиянинг Финландия чегарасига яқин шимоли-ғарбий Карелия республикасида Сямозеро кўлида юз берган тўфонда камида ўн нафар болакай ўлди.

Бу ҳақда Карелия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили ТАСС ахборот агентлигига 19 июнь куни хабар берди.

"49 кишидан иборат гуруҳ шанба куни солда кўлга чиққан. Гуруҳ фавқулодда вазиятлар вазирлигида рўйхатдан ўтмаган," деди вазирлик вакили.

Россия матбуотига кўра, қурбонлар ағдарилиб кетган икки қайиқнинг ичида бўлган.

13 киши қутқариб олинган, яна икки кишини қидириш ишлари ҳамон давом этмоқда.

Москва мэри Сергей Собянин қурбонлар яқинларига таъзия билдирди.

"Карелияда катта фожиа юз берди," деб ёзди у Twitter орқали.

XS
SM
MD
LG