Линклар

Саммит боис Тошкент аэропорти 24 июнь куни беш соатга ёпилади


Тошкент аэропорти.

Тошкент аэропорти.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан 24 июнь куни Тошкент халқаро аэропорти соат 13дан 18гача йўловчилар учун ёпиқ бўлади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг билдиришича, аэропортнинг ёпилиши ШҲТ саммитида иштирок этган расмий делегацияларнинг уйларига қайтиши билан боғлиқдир.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ҳаво йўлларининг соат 13дан 18гача учиши режалаштирилган рейслари 24 июнь куни соат 18дан сўнг амалга оширилади. Ҳаво йўллари ширкати бу каби ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.

XS
SM
MD
LG