Линклар

logo-print

ШҲТ саммитида БМТ бош котиби ўринбосари иштирок этади


ШҲТ логотипи.

ШҲТ логотипи.

Тошкентда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида БМТ котиби Бан Ки Мун номидан унинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман иштирок этади. Бу ҳақда БМТ янгиликлар маркази хабар берди.

23-24 июнь кунлари Тошкентда ШҲТ саммити бўлиб ўтади. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо давлат ҳисобланади. Бундан ташқари Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Эрон, Монголия ва Беларусь ташкилотда кузатувчи давлат, Туркия, Шри-Ланка, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал ҳамкор давлат мақомига эга.

Ташкилотга аъзо давлатлар навбатма-навбат раислик қилиб келади. 2015 йилнинг 11 июлида раислик навбати Ўзбекистонга берилган эди.

XS
SM
MD
LG